"Манчестер Сити" - "Реал" ва бошқа ўйинлар қолдирилиши мумкин
УЕФА коронавирус туфайли ЕЧЛ ўйинларини тўхтатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "As" нашри журналисти Хавьер Матальянас "Cadena SER" радиостанцияси эфирида маълум қилди.
Унинг фикрига кўра, ташкилот яқин орада бу борада маълумот беради. Чунки ушбу вирус Европага кириб келган.
Агар УЕФА мусобақани шу кунларда тўхтатса, нимчорак финалнинг қолган жавоб баҳслари кейинроққа сурилиши мумкин.
Коронавирус туфайли Италия чемпионати бир ой муддатга қолдирилганди. Осиёда эса Хитой, Жанубий Корея, Таиланд ва яна бир нечта ички чемпионат баҳслари номаълум муддатга сурилган.
Фикрлар