"Манчестер Сити" 60 миллион еврога бельгиялик вингер сотиб олмоқда

Риёд Маҳрез "Манчестер Сити"ни тарк этганидан кейин унинг ўрнига клуб янги вингер қидираётганди. "Шаҳарликлар" "Ренн" вакили Жереми Докуни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, томонлар келишувга эришди. Ушбу трансфер Англия клубига 60 миллион еврога тушади. Футболчининг ўзи билан аллақақачон келишиб олинган.

Докуга "Вест Хэм"дан ҳам таклиф келиб тушган. "Болғачилар" тез орада Фрацния клуби билан музокараларни бошламоқчи эди, лекин "Манчестер Сити" фаоллашди ва Жеремини илиб кетди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!