"Манчестер Сити" аргентиналик вундеркинд билан келишувга эришди
"Манчестер Сити" Аргентинанинг "Велес Сарсфилд" клуби ярим ҳимоячиси Максимо Перронени сотиб олишга яқин турибди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, 19 ёшли футболчи 8 миллион долларга харид қилинади. Битим бўйича музокаралар яқин орада ёпилиши кутилмоқда. Футболчи Жанубий Америка ёшлар чемпионати якунидан сўнг "шаҳарликлар" сафига келиб қўшилади.
Маълумот учун, 2022 йилда Перроне Аргентина лигасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Фикрлар