"Манчестер Сити" ЕЧЛ финалига қадар қандай йўлни босиб ўтди?

Бугун "Манчестер Сити" ЕЧЛ финалида "Челси" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ўйин олдидан жамоаларнинг финалга қадар босиб ўтган йўли ҳақида маълумот берамиз. Дастлаб "Манчестер Сити" ҳақида.

Хосеп Гвардиола шогирдлари ЕЧЛда "Порту", "Олимпиакос" ва "Марсель" билан гуруҳдан ўрин олди. Квартетда "шаҳарликлар" фақатгина "Порту"га қарши жавоб баҳсида дуранг қайд этди. Қолган беллашувларда ғалаба қозонди.

4fb48291fe8147bb9388cb29ceb241eb

Гуруҳ босқичи

1-тур. Манчестер Сити - Порту - 3:1
2-тур. Марсель - Манчестер Сити - 0:3
3-тур. Манчестер Сити - Олимпиакос - 3:0
4-тур. Олимпиакос - Манчестер Сити - 0:1
5-тур. Порту - Манчестер Сити - 0:0
6-тур. Манчестер Сити - Марсель - 3:0

"Сити" нимчорак финалда "Боруссия М"га қарши майдонга тушди. Англияликлар Германиядаги баҳсда 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Шаҳарликлар" жавоб ўйинида ҳам ҳудди шундай натижа қайд этишди.

1/8 финал

Боруссия М - Манчестер Сити - 0:2
Манчестер Сити - Боруссия М - 2:0

"Манчестер Сити" чорак финалда ҳам "Боруссия" билан куч синашди. Фақат бу гал Мюнхен жамоасига қарши. Яна ҳам қизиқ томони шундаки, инглизлар икки учрашувда бир хил ҳисобда ғалаба қозонишди.

Чорак финал

Манчестер Сити - Боруссия Д - 2:1
Боруссия Д - Манчестер Сити - 1:2

Ярим финалда "Манчестер Сити" ўзига ўхшаган пулдор рақиб билан беллашди. ПСЖ Парижда имкониятни бой берди. Англияда нимадир қилмоқчи эди-ю, лекин жамоадаги ироданинг пастлиги панд берди. Гвардиола шогирдлари икки учрашувда 2 тадан 4 та гол урди. 

Ярим финал

ПСЖ - Манчестер Сити - 1:2
Манчестер Сити - ПСЖ - 2:0

Туркиядаги эпидемиологик вазият туфайли ҳал қилувчи баҳс Португалияга кўчирилди. Учрашув Портудаги "Драгау" стадионида ўтказилади. Ўйин "Узрепорт ТВ" орқали жонли эфирда намойиш этилади. Беллашувни Хайрулла Ҳамидов ва Ҳасан Турдиалиев шарҳлаб боради.

Финал

Манчестер Сити - Челси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!