"Манчестер Сити" етакчисининг нархини белгилади
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйнени қўйиб юборишга тайёр. Бу ҳақда "Football Insider" нашри хабар тарқатди.
Манбанинг ёзишича, бельгиялик футболчи хизматига Саудия клубларидан қизиқиш бўлмоқда. "Шаҳарликлар" Кевинни 50 миллион фунтга сотишни режалаштирмоқда.
Айни дамда ҳавбек жароҳатидан тикланиш билан банд. Унинг манчестерликлар билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар