"Манчестер Сити" футболчиси фаолиятини "Реал"да давом эттирадиган бўлди

"Реал" Мадрид клуби "Манчестер Сити" хавбеки Браим Диаснинг трансфери борасидаги ишларни якунлади.

Goal.com тарқатган хабарга кўра 19 ёшли испаниялик футболчи “қироллик клуби”га жорий қишки трансферлар давридаёқ бориб қўшилади. “Шаҳарликлар” Диаснинг трансферидан 17 млн евро ишлаб олишадиган бўлишди. Футболчининг ўзи эса Мадридда йилига 3,5 млн евро маош олади.

Маълумот учун, Диас жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида жами 9та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!