"Манчестер Сити" футболчиси ортга қайтмаслиги мумкин

Мавсумни "Спортинг" сафида ижарада ўтказаётган "Манчестер Сити" хавбеки Педро Порро яна Португалида қолиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар бермоқда.

Гап шундаки, 21 ёшли испаниялик футболчининг ўйинлари лиссабонликларга маъқул келиб қолган.  Шу боис “Спортинг” раҳбарияти “Сити”дан Педронинг трансферини тўлиқ сотиб олишга қарор қилган ва бунинг учун 8,5 млн евро тўлашга тайёр.

"Спортинг" Поррони 2020 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан 2 йилга ижарага олган эди. Томонлар ўртасидаги келишувда футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳақида банд ҳам киритилган. Порронинг АПЛ клуби билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Педро Порро жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 32 та ўйинда иштирок этди. У ушбу ўйинларда 4 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!