“Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Александр Зинченко тиззасини операция қилдирди. Бу ҳақда украиналик футболчининг ўзи инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Зинченко 22 октябрь куни “Аталанта”га (5:1) қарши бўлиб ўтган ЕЧЛ гуруҳ босқич 3-турида хатто қайдномага ҳам киритилмаган эди.

Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “Манчестер Сити” сафида 9 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.