"Манчестер Сити" ҳамда "Челси" ўртасидаги ЕЧЛ финали қаерда бўлиб ўтиши расман эълон қилинди
2020/21 йилги мавсум ЕЧЛ финалига Португалиянинг Порту шаҳри мезбонлик қилади. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар тарқатди.
Ташкилот хабарига кўра, Туркияда COVID-19 билан боғлиқ ҳолат ёмон эканлиги боис, финал ўйини Истанбулдан Португа кўчирилди.
Маълумот учун, "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ финал ўйини 29 май куни бўлиб ўтади. Учрашувни испаниялик Матеу Лаос бошчилигидаги испаниялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.
Фикрлар