"Манчестер Сити" клуби ҳимоячиси Данило мавсумлар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Унга кўра 27 ёшли бразилиялик футболчи ёзда “Интер”га кўчиб ўтиши мумкин. Маълумотларга қараганда “нерадзуррилар” вакиллари ушбу масала юзасидан аллақачон “шаҳарликлар” билан музокараларни бошлаб юборишган. “Сити” Данилонинг нархини 20-22 млн евро атрофига баҳоламоқда.

Ўз навбатида агар Данило миланликлар сафига кўчиб ўтса, у ерда йилига 4,5 млн евро маош олади.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” Данило 2017 йил “Реал” Мадриддан сотиб олган эди.