"Манчестер Сити" Жонни Эванснинг трансфери бўйича нархни кўтармоқчи

“Манчестер Сити” клуби раҳбарияти “Вест Бромвич”нинг марказий ярим ҳимоячиси Жонни Эвансни сотиб олиш борасидаги фикридан ҳамон қайтмаяпти. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Таъкидлаш лозимки, “Вест Бромвич” бундан аввалроқ “шаҳарликлар”нинг 29 ёшли футболчи борасидаги 18 млн фунтлик таклифини рад этган эди. Энди “Сти” Эванс учун юқоридаги суммани янада оширишга ва ўзининг бу борадаги навбатдаги таклифини юборишга тайёрланмоқда.

Бироқ, шунга қарамай “Вест Бромвич”нинг ўзи ҳам тажрибали футболчиси билан янги шартнома имзолаб, унинг маошини ҳафтасига 85 минг фунтгача кўтаришга ва ўз таркибида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!