"Манчестер Сити" катта трансферларни кўзламоқда

  • 25 Jul 21:15
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Сити” раҳбарияти бош мураббий Хосеп Гвардиолага трансферлар учун 330 миллион евро ажратди. Испаниялик мутахассис иккита ҳимоячи, бир нафардан ярим ҳимоячи ва ҳужумчи олиши керак.

Tecno

“Шаҳарликлар” мудофаа чизиғини кучайирадиган икки футболчини Милан Шкриньяр, Калиду Кулибали, Диего Карлос, Давид Алаба ва Пау Торрес орасидан танлаши керак.

Ярим ҳимоячи масаласида Гвардиола вакиллари “Валенсия” вакили  Ферран Торрес билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди.

Жамоа ҳужум чизиғига “Барселона”нинг армонига айланиб бораётган Лаутаро Мартинесни олиб келишга ҳаракат қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!