Англия лига кубогининг чорак финалида “Манчестер Сити” сафарда “Арсенал” меҳмони бўлди.

Лондонда кечган ўйин 1:4 ҳисобида “шаҳарликлар”нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. “Сити” сафида голларни Габриэль Жезус (3'), Рияд Маҳрез (55'), Фил Фоден (59') ва Эмерик Ляпорт (73') киритди. “Канонирлар”нинг ягона жавоб голига Александр Ляказетт (32') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)