“Манчестер Сити” Мессидан воз кечди

“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоага “барселона” етакчиси Лионель Мессини таклиф этиш фикридан қайтди.

Аввалроқ, “шаҳарликлар” аргентиналик ҳужумчининг ёзда эркин агентга айланишини инобатга олиб, у билан январдан музокараларни бошлашга тайёрлигини билдирганди. Манчестерликларнинг Мессини олмаслиги унинг ёши ўтиб қолгани ва катта маош талаб қилиши билан боғлиқ.

“Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолаган бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам Дионель Месси фаолиятини “Барселона”да давом эттириши ва ўша ерда якунлаши мақсадга мувофиқ эканини айтганди.

Месси каталонияликлар билан янги шартнома бўйича музокараларни ёзнинг ўрталарида тўхтатиб қўйганди. Агар томонлар бир тўхтамга келмаса, “Барса”да тирик афсонага айланган футболчи ёзда эркин агентга айланади.  

Сульшер нега Погбани ўйнатмаяпти?

Футбол ўйнашни франциялик гўзаллардан ўрганинг! Жамоа беш йил ютқазмади

“Барселона” кутаётган Жезус “Сити”нинг асосий ҳужумчисига айланадими?

 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар