“Манчестер Сити” мухлислари учун нохуш хабар
Бельгия терма жамоаси ва "Манчестер Сити" вингери Жереми Доку жароҳат сабаб бир неча ҳафта жамоасига ёрдам бера олмайди.
Хабарларга кўра Доку машғулотларда жароҳат олган. Текширув натижаларига кўра белгиялик вингер 3 ҳафта "шаҳарликлар"га ёрдам бера олмайди. Ушбу оралиқда, Доку 5 та учрашувни ўтказиб юборади. "Брентфорд", "Вест Хэм", "Ноттингем Форест", "Сандерланд" ва "Челси"га қарши учрашувларда "Манчестер Сити" Докунинг хизматларидан фойдалана олмайди.
Маълумот учун, жорий мавсум барча турнирларда умумий 22 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.



Фикрлар