Ads

“Манчестер Сити” клуби “Вест Бромвич” ҳимоячиси Жонни Эвансни сотиб олиш фикридан ҳамон қайтмаяпти.

Bleacher Report нашри муҳбири Дин Жонснинг маълум қилишича “шаҳарликлар” 29 ёшли футболчи учун “Вест Бромвич”га 32,8 млн евролик таклиф тайёрлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Вест Бромвич” Эванс борасида “Сити”нинг дастлабки таклифини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.