"Манчестер Сити" ўз уйида ишончли ҳисобда зафар қучди

УЕФА Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" - "Порту" учрашуви ўз якунга етди. Унда 3:1 ҳисоби қайд этилди.

Кутилмаганда, меҳмонлар футболчиси Луис Диас ҳисобни очганига қарамай, "шаҳарликлар" ўз устунлигини таблога кўчира олди. Дастлаб, Серхио Агуэро 20-дақиқада тарози паллаларини тенглаштирган бўлса, Илкай Гюндоган ҳамда Ферран торрес бир маротабадан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+3'

    Фернандиньонинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг ўрнига Стоунз ўйинни якунлаб қўяди.

  • 90+2'

    Фернандиньога тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 90'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Яқиндагина майдонга тушган Фернандиньо огоҳлантирилди.

  • 86'

    Родри ўз ўрнини Фернандиньога бўшатиб берди.

  • 84'

    Рақиби билан ҳакамнинг хуштагидан кейин талашгани учун Пепе огоҳлантирилди.

  • 84'

    Жарима майдони ичида Пепе Стерлинг билан курашга киришди. Йиқилиб тушган Стерлинг ҳакамга умид билан қарамоқда.

  • 82'

    Ҳимоячини хато қилишга мажбур қилган Стерлинг тўпни қулайроқ позицияда турган Маҳрезга оширди. Рияднинг зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 80'

    Маланг Сарр ҳам захирага олинди. Унинг ўрнига қолган вақт мобайнида Эванилсон ҳаракат қилади.

  • 79'

    Мареганинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 77'

    Консейсаудан учталик "юриш": Мехди Тареми, Нану ва Накаджима ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Фабиу Виейра, Хесус Корона ҳамда Зайду Сануси захирага олинди.

  • 75'

    Меҳмонларнинг яна бир футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 73'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Торрес ҳисобдаги фарқни оширди!

    Қанотда тўпни қабул қилиб олган Ферран марказга юриб, бир рақибини алдади ва узоқ бурчакка аниқ зарба берди.

  • 71'

    "Сити" ўз услубига мувофиқ, қанотларни тез-тез ўзгартириб, жарима майдонига ёриб киришга уринмоқда.

  • 68'

    Фил Фоден ва Ферран Торрес гол муаллифлари Серхио Агуэро ҳамда Илькай Гюндоган ўрнига майдонга тушди.

  • 67'

    Эрик Гарсия Марегага нисбатан жиддий қўполлик ишлатди. Ҳакам вазиятни сариқ карточкага лойиқ деб топди.

  • 65'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Гюндоган жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди!

    Жарима тўпини немис хавбеки аниқ амалга оширди.

  • 64'

    Жарима майдони яқинида Виейра Гюндоганни йиқитди. "Шаҳарликлар"да хавфли стандарт вазият юзагакелди.

  • 61'

    "Порту"нинг ҳужумлари ҳам хавфли тус ола бошлади. Кетма-кет уринишлардан кейин гол ура олмаётган мезбонларнинг шашти бироз пасаймоқда.

  • 58'

    Стандартдан етказиб берилган тўпга Родри ноаниқ зарба йўллади.

  • 56'

    Маҳрезнинг жарима майдонига оширган тўпини шериклари қабул қила олмади.

  • 54'

    Вилсон Манафа жамоасининг ягона голи муаллифи Луис Диасни алмаштирди.

  • 51'

    Иккинчи бўлимни ҳам майдон эгалари фаолроқ бошлади. Тўп назорати айнан уларда.

  • 49'

    Қарши ҳужумга ўтган "шаҳарликлар"нинг ҳужумига Гюндоган аниқ зарбаси билан нуқта қўйиши мумкин эди. Бироқ дарвозабон тўпни қайтарди.

  • 49'

    Меҳмонлар кўпчилик бўлиб босим уюштирди. "Сити" ҳисмоячилари бир амаллаб тўпни узоқлаштирди.

  • 48'

    Бернарду Сильва ҳужумда қоида бузди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+3'

    Танаффус!

  • 45+3'

    Мусса Мареганинг бош билан йўллаган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 45+2'

    "Сити"нинг ҳужумлари муваффақиятсизлик билан тугамоқда.

  • 45'

    Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Бўлим сўнгида португаллар фаолликни оширди.

  • 42'

    Уокер бу сафар дарвозага кириб кетаётган муқаррар голдан жамоасини қутқариб, қаҳрамонлик кўрсатди.

  • 41'

    Ҳаводаги курашда Уокер Санусига нисбатан қўполлик ишлатди. Кайл бироз эҳтиёткорлик билан ўйнаши лозим. Унда сариқ карточка бор.

  • 39'

    Бернардунинг узатмасидан сўнг қулай позицияга чиқиб борган Маҳрезнинг зарбаси ҳимоячига тегди.

  • 38'

    Майдон эгалари кетма-кет 3 бор тўпни жарима майдонига узатди. Барчаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.

  • 36'

    Иккинчи қаватдаги курашда Марегага қўллари билан зарба берган Канселу огоҳлантирилди. Ўйинда қўполликлар бироз кўпайиб кетмоқда.

  • 35'

    Сильва рақибига жароҳат етказган кўринади. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 34'

    Тўпни ўзидан узоқлаштирган рақибини туртгани учун Бернарду Сильва огоҳлантирилди.

  • 33'

    Жарима майдони марказига узатилган тўпни Эдерсон ишонч билан эгаллаб олди.

  • 30'

    Бернарду Сильва ҳужумда қоида бузди. Навбатдаги ҳужум бесамар якунланди.

  • 28'

    Мусса Мареганинг оёғини босиб олгани учун Кайл Уокер огоҳлантирилди.

  • 26'

    Гвардиола шогирдлари доимгидек тўп назоратини ўзларида ушлаб турибди.

  • 24'

    Ҳаводан узатилган тўпга етиш учун Маҳрезга тезлиги панд берди.

  • 22'

    Эдерсоннинг хатосидан кейин тўпни эгаллаб олган меҳмонлар аъзоси бўш қолган дарвозага тўпни кирита олмади. Ўта қулай имконият кўкка совурилди.

  • 20'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Агуэро ҳисобни тенглаштирди!

    Тўп олдига яқинлашган Агуэро ўзидан чап бурчакка кучли зарба берди. Тўп дарвозабоннинг йўлига тегиб, тўпдан жой олди.

  • 19'

    Бош ҳакам ВАРдаги ёрдамчиларидан бу вазиятда қўполлик бўлганлиги ҳақида текширишни сўради. Ёрдамчилар унинг қарорини маъқуллади. Пенальти бор!

  • 18'

    Олдинроқ Гюндоган билан тўқнашиб кетган меҳмонлар посбонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 17'

    "Порту" жарима майдони ичида палапартишлик юзага келди. Тўпни ўзида ушлаб турган Стерлингга нисбатан Пепе қоида бузди ва ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора қилди.

  • 14'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Луис Диас ҳисобни очди!

    Қанотда тўпни эгаллаб олган футболчи марказга юрди ва 2 рақибини доғда қолдириб, пастки бурчакка кучли зарба берди. Дарвозабон бу вазиятда ожиз қолди.

  • 12'

    Меҳмонлар ҳам фаол ҳужумлар ташкил этишни бошлади.

  • 10'

    Стерлинг жарима майдони ичида йиқилиб тушди. Ҳакам унга ўрнидан туриши лозимлигини айтди.

  • 7'

    Бернарду икки рақиби ўртасида тўпни йўқотди.

  • 5'

    "Шаҳарликлар" тинмай ҳужум уюштирмоқда. Бироқ зарбадан дарак йўқ.

  • 3'

    Мезбонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Биз ёқтирган Чемпионлар Лигаси мадҳияси янгради. Старт учун барчаси шай ҳолатда!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!