"Манчестер Сити" португалиялик ярим ҳимоячи билан келишиб олди

"Манчестер Сити" ушбу ёзда янги ярим ҳимоячи сотиб олишни мақсад қилган. Вариантлар орасида "Кристал Пэлас"дан Эберечи Эзе ва "Вулверхэмптон"дан Матеуш Нунеш каби футболчилар бор. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, "шаҳарликлар" Нунеш учун "бўрилар"га 50 миллион евролик таклиф билан чиқди. Клуб ярим ҳимоячи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришиб бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" "Вест Хэм" вакили Лукас Пакетани сотиб олмоқчи эди, лекин томонлар келишувга эриша олмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!