"Манчестер Сити" ПСЖ футболчисига кўз тикди

TIGGO 2 PRO

"Манчестер Сити" келаси ёзда ўз таркибини кучайтиришни режалаштирмоқда. "Fichajes" нашрининг  хабар беришича, "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиола клубни ПСЖ вингери Дезире Дуэ билан шартнома имзолашга ундамоқда.

Қайд этилишича, "Манчестер Сити" 19 ёшли Дуэ учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. Шу билан бирга, ПСЖ футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Дезире ўтган йилнинг август ойида "Ренн"дан трансфер қилинганидан кейин парижликлар сафида ўйнамоқда.

Ўшандан бери футболчи 39 та расмий ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва жамоадошларига 11 та голли узатма берган. Март ойида Дуэ Франция терма жамоасига дебют чақирувини олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!