"Манчестер Сити" Райсни сотиб олмайди

"Манчестер Сити" Деклан Райс учун курашдан чиқиб кетди. Сабаби, "Арсенал" "Вест Хэм"га 100+5 миллион фунтлик таклифни юборди. "Шаҳарликлар" ярим ҳимоячи учун бунча тўлаш нияти йўқ, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Айни дам "болғачилар"нинг якуний қарори қабул қилиниши керак. Шундан сўнг, ҳаммаси маълум бўлади. 24 ёшли футболчи учун пойгада "Арсенал"дан бошқа ҳеч ким йўқ ва қайсидир жамоа "канонирлар"дан кўпроқ тўлай олиш эҳтимоли жуда паст. 

Райснинг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишув амалга ошган. Унинг ўзи ҳам Артета қўл остида фаолиятини давом эттиришга тайёр.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!