"Манчестер Сити" Родрининг 70 млн евролик товон пулини тўлашга тайёр

Мадриднинг "Атлетико" клуби хавбеки Родри фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттиришга жуда яқин турибди.

Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича "Манчестер Сити" 22 ёшли футболчи учун унинг шартномасида кўрсатилган 70 млн еврони тўлашга тайёр.

Маълумот учун, Родри ўтган мавсум “Атлетико” сафида жами 47та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!