"Манчестер Сити" "Севилья" ҳимоячисини учун 50 млн евро тўлайди
“Манчестер Сити” тез орада “Севилья”нинг марказий ҳимоячиси Жюль Кундени таркибга қўшиб олишга яқин турибди.
AS нашри тарқатган хабарга кўра, 21 ёшли футболчининг трансфери “шаҳарликлар”га 50 млн еврога тушади. Бу сумма келажакдаги бонуслар ҳисобига янада ортиши мумкин.
“Сити”нинг “Атлетико” ҳимоячиси Хосе Хименес бўйича ўтказган музокаралари муваффақиятсизликка учради ва шу сабабли уларнинг бор эътибори айнан Кундега қаратилган.
“Севилья” Кундени 2019 йилнинг ёзида “Бордо”дан 25 млн еврога сотиб олган эди.
Фикрлар