“Манчестер Сити” трансфери барбод бўлди
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоа таркибини кучайтириш учун ёзги трансферлар вақтида яна икки футболчини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган эди.
Асосий номзод сифатида “Вест Хэм” вакили Лукас Пакета нишонга олинган. Sky Sports журналисти Кава Солхеколга кўра, бу трансфер амалга ошмайди.
Вазият кейинчалик ўзгариши мумкин, лекин ҳозир бу трансфернинг амалга ошмаслиги 90 фоизга аниқ, - деб ёзди Солхеколь.
25 ёшли Пакета трансферларга ихтисослашган портал томониадан 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Бироқ, “Вест Хэм” раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи учун “шаҳарликлар”дан 100 миллион евро талаб қилди. Айни пайтда музокаралар тўхтаган.
Фикрлар