"Манчестер Сити"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди
"Манчестер Сити" клуби ярим ҳимоячиси Александр Зинченко кеча АПЛнинг 33-туридан ўрин олган “Кардифф”га қарши ўйинда жароҳат олди.
Украиналик футболчи учрашувнинг 19-дақиқасидаёқ майдонни тарк этди. Унинг ўрнига эса ўйинни Кайл Уокер давом эттирди.
Ҳозирча Зинченконинг жароҳати ҳақида маълумотлар эълон қилинмаяпти.
Маълумот учун, Зинченко жорий мавсум “шаҳарликлар” сафида жами 23та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар