"Манчестер Сити" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Жек Родуэллнинг "Рома"га кўчиб ўтиши барбод бўлди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли англиялик футболчи бир неча кунлик кўрикдан сўнг “бўрилар” мураббийларига маъқул келмаган.

Таъкидлаш керакки, Родуэлл эркин агент ҳисобланар эди. Шу боис у “Рома”га текинга тушиши мумкин эди.

Маъулумот учун, Родуэлл "Сити"дан ташқари шунингдек "Эвертон", "Сандерленд" ва "Блэкберн Роверс" каби жамоаларда ҳам ўйнаган.