"Манчестер Юнайтед" 40 миллионга олган футболчисини текинга қўйиб юборишга тайёр

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек жамоани тарк тарк этиши мумкин. "Teamtalk" нашри хабарига кўра, манкунианликлар раҳбарияти нидерландиялик футболчининг трансфери учун 40 миллион евро сарфлаганига қарамай, уни текинга қўйиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда 26 ёшли ярим ҳимоячи Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубида ижара асосида ўйнамоқда. Томонлар ўртасидаги меҳнат шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Доннининг трансфер нархи етти миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Донни жорий мавсум Бундеслигада олтита ўйин ўтказди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!