"Манчестер Юнайтед" "Барса" юлдузини текинга қўлга киритмоқчи

"Манестер Юнайтед" "Барселона" вингери Усман Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда "Utdreport" нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишча, "қизил иблислар" франциялик футболчига шартнома таклиф қилган. "Юнайтед" Усман учун йилига 10 миллион евро маош тўлашга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг "Барса" билан амалдаги келишуви 2022 йилнинг ёзида якунланади. Ҳозирча томонлар янги битим борасида музокара ўтказмаяпти. Катта эҳтимол билан, вингер каталонияликларни эркин агент мақомида тарк этади. 

Француз жорий мавсум 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 11 голга ассистентлки қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!