“Манчестер Юнайтед” бирдан кучайиб кетмоқчи
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти июль ойи ичида жамоага беш нафар янги футболчи олиб келишга тайёр, деб хабар тарқатди Manchester Evening News нашри.
Биринчи бўлиб, манчестерликлар сафига қўшилишга оғзаки розилик берган Дания терма жамоаси ўйинчиси Кристиан Эриксеннинг трансфери расмийлаштирилади.
Кейин жамоа янги бош мураббий Эрик тен Хаг қўл остида Таиланд ва Австралияга турне уюштиради ва бу жараёнда клуб мутасаддилари яна тўртта трансфер бўйича иш олиб боради.
Маълумотларга қараганда, Эриксен манчестерликлар билан уч йиллик битим тузади. Ўйинчи олдида тиббий кўрик ва шартнома имзолаш маросими қолди холос.
Эслатиб ўтамиз, Кристиан Эриксеннинг юраги хуруж қилгани боис унга кардиостимулятор ўрнатилган.
Фикрлар