“Манчестер Юнайтед” бош мураббийни хафа қилди

The Telegraph нашрининг хабар беришича, “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти “Аякс” ҳужумчиси Антонини трансфер қилмайдиган бўлди.

Эрик тен Хаг манчестерликларни қабул қилиб олганидан кейин собиқ шогирдини янги жамоасига олиб келишни режалаштирган эди. Бироқ, клуб мутасаддилари бош мураббийнинг бу талабини бажармайдиган бўлди.

22 ёшли бразилиялик ҳужумчи “Сан-Паулу” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020 йилнинг ёзида амстердамликлар уни 15,75 миллион еврога трансфер қилган эди.

Антони фаолияти давомида 119 маротаба майдонга тушиб, ўз ҳисобига 28 та гол ва яна шунча ассист ёздириб қўйган. “Аякс” билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этадиган ҳужумчи 35 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!