"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси АПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

Tecno

"TalkSport" нашрининг хабарига кўра, қанот ҳимоячисига "Вулверхэмптон" жиддий қизиқиш билдиряпти. Унинг трансферини "бўрилар"нинг бош мураббийи Ҳулен Лопетегининг шахсан ўзи хоҳламоқда.

Манчестерликлар 25 ёшли футболчини 30 миллион фунт эвазига қўйиб юборишга тайёр. Жорий мавсум Уан-Биссака АПЛ доирасида майдонга тушмади. У 2019 йилдан буён "қизил иблислар" сафида ҳаракат қилиб келмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!