“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси бошқа суперклубга ўтяпти
Антони Марсьяль фаолиятини А Серияда давом эттириши кутилмоқда. “Манчестер ЮНайтед” асосий таркибига кира олмаётган франциялик футболчи “Ювентус”га ўтиши айтилмоқда.
Football Italia нашрининг хабар беришича, Марсьялни қўлга киритиш учун туринликлар инглизларга 15 миллион евро миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади.
Аввалроқ, футболчининг агенти Марсьяль қишда “Манчестер Юнайтед”ни тарк этиши мумкинлигини маълум қилганди.
Айни пайтда томонлар дастлабки музокараларни ўтказди. “Ювентус” вакиллари тез орада футболчи билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишиб олиши керак.
Марсьяль жорий мавсумда 10 та учрашувдан иштирок этиб, ўз ҳисобига атиги битта гол ёздирди холос.
Фикрлар