“Манчестер Юнайтед” ҳужумга икки суперюлдузни олиб келади
Келаси мавсумга пухта тайёргарлик кўришни мақсад қилган “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг жамоа таркибини сезиларли даражада ўзгартиришга бел боғлади.
Нидерландиялик мутахассис клуб мутасаддилари олдига икки суперҳужумчи – Усмон Дембеле ва Пауло Дибалани олиб келиш вазифасини қўйди.
Усмон Дембеле ҳали “Барселона”нинг янги шартномасини қабул қилгани йўқ. Хави франциялик ҳужумкор футболчини олиб қолишга ҳаракат қилаётган бўлса-да, клуб таклиф қилаётган маош ўйинчини қониқтирмади.
Дибала ҳам тез орада эркин агентга айланади. Унинг масаласи бошқароқ. “Ювентус” хўжайинлари Душан Влаховични олганидан кейин аргентиналик юлдуздан воз кечишга қарор қилди.
Фикрлар