Ads

Якунланган мавсум Англия премьер-лигаси жамоаларининг чемпионат давомида қанча даромар кўришгани маълум бўлди.

Унга кўра мавсумни иккинчи ўринда тугатган "Манчестер Юнайтед"ҳаммадан кўп даромад топишган. Манкуанликлар бу мавсум ўз ғазналарини 149 767 145 фунт стерлинг билан бойитишган. Ушбу маблағ телетрансляциялар, турнир жадвалидаги ўринлар учун тўланадиган мукофотлар ва АПЛ ҳомийлари томонидан бериладиган пуллардан иборат.

Бу борада кучли учликка "Манчестер Сити" (149 438 654 фунт) ва "Ливерпуль" (145 904 609 фунт) кирди.

Энг кам даромадни эса "Суонси" (98 529 028 фунт), "Сток Сити" (98 857 518 фунт) ва "Вест Бромвич" (94 665 492) топди. Ушбу жамоаларнинг барчаси якунда Чемпионшипга равона бўлди.