“Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси “Витесс” сафига кўчиб ўтди
Ads

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ ҳимоячиси Александр Бюттнер Голландиянинг “Витесс” клуби сафига кўчиб ўтди.

27 ёшли голландиялик футболчи сўнгги пайтларда Москванинг “Динамо” клуби шарафини ҳимоя қилаётганди. Аммо қишки трансферлар мавсумида у москваликлар сафини тарк этиб, эркин агент сифатида Голландия клуби билан 2019 йил ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чеккан.

Қайд этиш лозим, сўнгги йилларини Россияда ўтказган футболчи “Манчестер Юнайтедга кўчиб ўтишидан аввал, айнан “Витесс” шарафини ҳимоя қилганди.