
"Манчестер Юнайтед" мақсадидаги футболчи учун қанча сумма таклиф қилаётгани маълум бўлди
"Манчестер Юнайтед" "Вулверхэмптон" футболчиси Матеус Кунья учун 80 миллион евро таклиф билан чиқмоқчи. Маълумотларга қараганда, Куньянинг универсаллик қобилияти ва самарали ҳаракатлари МЮ мураббийларини қизиқтириб қўйган.
"Қизил иблислар" "бўрилар" ҳужумчиси Куньяни ўз сафига қўшиб олишга яқин. Журналист Валентин Фурлан хабарига кўра, 26 ёшли форвард учун манкуниянликлар 80 миллион евро тўлашади — 74 миллиони асосий сумма, 6 миллиони эса бонуслар сифатида кўзда тутилган.
Бразилиялик футболчи жорий мавсумда 34 та учрашувда иштирок этиб, 17 та гол ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилгача тузилган.
Фикрлар