"Манчестер Юнайтед" на қатарликларга, на британияликларга сотилмади. Бунинг сабаби ҳам маълум

"Манчестер Юнайтед" акцияларининг асосий пакетига эгалик қилувчи Глейзерлар оиласи клубни сотишни кейинроққа суриши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, америкалик ишбилармонлар Қатар шайхи Жасим бин Ҳамад Ол Соний ва британиялик миллиардер Жим Ратклиффнинг таклифидан қониқмаган. Потенциал харидорлар келишув учун тахминан 4,5 миллиард евро ажратишга тайёр эдилар.

Глейзерлар, ўз навбатида, "Манчестер Юнайтед"ни сотишдан камида олти миллиард даромад олишни режалаштирмоқда. Шу муносабат билан келишув ёзгача қолдирилган.

Эслатиб ўтамиз, америкаликлар Англия топ-клубига 2005 йилдан бери эгалик қилишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!