Ads

Лиссабоннинг "Спортинг" клуби хавбеки Бруну Фернандеш фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра 24 ёшли португалиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолган. “Қизил иблислар” уни ёзги трансферлар даврида сотиб олишга уруниб кўришмоқчи.

Маълумот учун, Фернандеш жорий мавсум “Спортинг” сафида жами 38та ўйинда иштирок этган ва ўз ҳисобига 21та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш ўтган мавсум Португалия чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган эди.