"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан шартнома муддатини узайтиришга яқин
"Манчестер Юнайтед" Маркус Рэшфорд билан янги битим борасида деярли келишувга эришди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, инглиз ҳужумчисининг маоши ҳафтасига 375 минг фунт бўлиши кутилмоқда. Бу билан Рэшфорд АПЛда Де Брюнедан кейин энг кўп маош олувчи футболчига айланиб олиши мумкин.
Маълумот учун, Маркуснинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача амал қилади. Уни ПСЖ эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олишга уринаётганди, лекин бу трансфер амалга ошиш эҳтимоли жуда паст.
Фикрлар