"Манчестер Юнайтед" Роналду ўрнига "Барселона" ҳужумчисини сотиб олмоқчи

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" ҳужумчиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"El Nacional" нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" бош мураббийи Каталония клуби футболчисини трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин бўлган Криштиану Роналдуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Манбанинг қайд этишича, “Манчестер Юнайтед” Дембеле вакили билан музокараларни бошлаб юборган.

25 ёшли франциялик футболчи жорий мавсумда барча турнирларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. "Тransfermarkt" маълумотларига кўра, футболчининг нархи 50 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!