Ads

"Суонси" клуби ярим ҳимоячиси Дэниэл Жеймс "Манчестер Юнайтед" билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ҳозирча “қизил иблислар” 21 ёшли уэльслик футболчи учун қанча тўлагани ҳақида хабарлар ошкор этилмаяпти. Аммо, бундан аввалроқ ушбу трансфер 17 млн еврога баҳоланаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жеймс “Суонси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келаётган эди. У ўтган мавсум Чемпионшипда 33та ўйинда майдонга тушди ва 4та гол уришга эришди. Уэльс терма жамоаси сафида эса 2та ўйин ўтказиб, 1та голга муаллифлик қилган.