“Манчестер Юнайтед” ва “Ливеруль” Ла Лиганинг янги юлдузини сотиб олмоқчи

Бильбаонинг “Атлетик” клуби ҳужумчиси Нико Уильямс фаолиятини Англия Премьер лигасида давом эттириши мумкин. Футболчига “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Нико (Иньяки Уильямснинг укаси) басклар жамоасининг ёшлар академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Жорий мавсумда 19 ёшли футболчи “Атлетик”нинг асосий жамоасида ўз дебютини амалга оширди. Ҳужумчи ҳаракатлари ва дриблинги билан билан кўплаб жамоалар эътиборига тушди.

“Fichajes” нашри хабарига кўра, айни пайтда "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ёш ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш учун музокара бошлаш арафасида.

Футболчининг Бильбао клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Уильямс ўтган мавсум “Атлетик”нинг Ла Лига доирасидаги 34 ўйинида майдонга тушган. “Transfermarkt” нашри маълумотларига кўра, футболчининг трансфер нархи 12 миллион еврони ташкил қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!