"Манчестер Юнайтед" вакиллари "Барселона" футболчиси учун катта сумма сарфламоқчи эмас

"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг учун катта сумма сарфлашни истамаяпти.

Daily Mail нашри хабарига кўра, "қизил иблислар" Каталония клубига ва нидерланлиялик ҳавбекнинг агентига 25 ёшли футболчи учун 75 миллион евро тўлашга тайёр эмаслигини билдирди.

Маълумотларга кўра, манкунианликлар ёзги трансферларга ажратилган пулнинг катта қисмини битта футболчига сарфламоқчи эмас. Шу боис томонлар ҳалигача Френки трансфери борасида бир тўхтамга келмаган.

Де Йонг жорий мавсум Испания Ла Лигасида 31 учрашувда майдонга тушиб, 3 гол ва 3 ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!