"Манчестер Юнайтед"га ажойиб ярим ҳимоячи келмоқда

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни АПЛда кутишмоқда. Футболчига "Манчестер Юнайтед" харидор. Бу ҳақда германиялик журналист Кристиан Фальк твиттердаги ўзининг саҳифасида ёзиб қолдирди.

Манбанинг маълум қилишича, Хакан Чалханоглу "Милан" билан ҳали ҳам шартномани узайтириш бўйича келиша олмаяпти. Шу сабабли футболчи МЮга кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Ҳатто ўтган ёзда ҳам манкунианликлар туркиялик футболчининг вакили билан музокара ўтказган. "Манчестер Юнайтед" Хакан Чалханоглуни эркин агент сифатида сафга қўшиб олиб, таркибни кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!