“Манчестер Юнайтед”ни қутқаришга бел боғлаган мураббий топилди
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда бош мураббий масаласини ҳал қилиши керак.
Эрик тен Хаг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар орасида “Ипсвич”ни қисқа муддатда Премьер-лига олиб чиққан Киран Маккенна номзоди ҳам бор эди.
Manchester Evening News нашрининг маълум қилишича, бу мутахассис жамоани қабул қилиб олишга тайёрлигини билдирган.
Маккеннага “Челси” ҳам иш таклиф қиляпти. “Аристократлар” ёш мураббий билан музокарани бошлаб юборган. Бироқ Маккенна манчестерликлар билан ишлаш учун лондонликларни таклифига кўнганича йўқ.
Киран “Манчестер Юнайтед”га бегона эмас. 32 ёшида “Манчестер Юнайтед”да Жозе Моуриньо штабидан жой олганди. Сульшер ва Ральф Рангник билан ҳам ишлашга улгурган.
Фикрлар