Мане "Ан-Наср" билан музокараларни бошлади

Садио Мане "Ан-Наср"га ўтиши мумкин. У риёдликлар билан музокараларни бошлагани ҳақда "The Athletic" нашри хабар берди.

"Бавария" сенегаллик футболчини сотишга тайёр. Немислар унинг трансферини омадсиз бўлди, деб ҳисоблайди. Шундай экан, клуб ҳужумчига чиқиш эшикларини кўрсатган. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" ўтган ёзда "Ливепруль"дан 32 миллион евро эвазига сотиб олинган. У жамоаси таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 6 та ассист амалга оширди. 

"Ан-Наср" Манедан ташқари Алекс Теллесни ҳам ўз сафига қўшиб олиш устида ишламоқда. Томонлар трансфер борасида келишиб олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!