Марат Бикмаев расман "Сўғдиёна" аъзосига айланди

“Локомотив”ни тарк этган 36 ёшли ҳужумчи Марат Бикмаев янги мавсумни “Сўғдиёна” таркибида бошлаши аниқ бўлди. Боиси, футболчи жиззахликлар билан бир йилга мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Бош мураббий Улуғбек Бақоев ҳужум чизиғини кучайтириш учун Бикмаевнинг тажрибасидан фойдаланишни лозим топган. Чунки Бақоев ҳам қандай ҳужумчи бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. Балки, Марат “Сўғдиёна”да иккинчи ёшлигини намойиш этар!

Бикмаев фаоляти давомида Ўзбекистонда асосан “Пахтакор” ҳамда “Локомотив”да тўп сурган. “Сўғдиёна” эса унинг Суперлигадаги учинчи жамоасига айланди. Қолаверса, Россиянинг “Крилья Советов”, “Рубин”, “Спартак-Нальчик”, “Алания”, Қозоғистонда эса “Актобе” шарафини ҳимоя қилган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Gayrat Juraev
16/01/2022 13:43
Бокоев Бари карияларни йигиб олиб нима килмокчи у́зи?
Хасанов Сахобиддин
16/01/2022 14:03
Чойхона ташкил килмокчидур