Мареска Грилишга иккинчи имконият беришга тайёр
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш клубдаги фаолиятини қайта жонлантириши мумкин.
TEAMtalk нашри хабарига кўра, "шаҳарликлар"нинг янги бош мураббийи Энцо Мареска Грилишни жамоада қолдириш тарафдори. Кўплаб миш-мишларга, футболчи клубни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга қарамай, италиялик мутахассис унга янги мавсумда ўз тизимида муҳим ўрин топишга тайёр. Маълумотларга кўра, Мареска ярим ҳимоячига майдонда бир нечта янги вазифалар таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Жек Грилиш 2021 йили "Астон Вилла"дан "Манчестер Сити"га 117 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг клуб билан тузган шартномаси 2027 йил 30 июнигача амал қилади. 2025/26 йилги мавсумда англиялик футболчи "Эвертон" таркибида ижара асосида ўйнади. У "ирискалар" сафида барча мусобақаларда жами 22 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифига айланди. Transfermarkt портали Грилишнинг ҳозирги бозор қийматини 20 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар