Мария Шарапованинг кортга чиқишига рухсат беришмади
Ads
"Катта дубулға" туркумидаги турнирларнинг беш карра ғолибаси Мария Шарапованинг бутун дунёдаги мухлислари яқин орада теннисчини кортда кўрмайдиган бўлди. Бу ҳақида россиялик ракетка устасининг манфаатларини ҳимоя қилаётган IMG компаниясини маълум қилди.

- Мария дисквалификация муддати расман тугайдиган сана - 2017 йилнинг 26 апрелига қадар ҳеч қанақа турнирда кортга тушмайди, - деб баёнот берди IMG компанияси вакили.

Теннис турнирлари ташкилотчилари Мария Шарапова кўргазмали турнирларга чоралашаётган эди. Хусусан россиялик теннисчи Штутгартдаги илк расмий турниридан олдин шу шаҳарда ташкил этиладиган кўргазмали мусобақага ҳам чақирув олган.

SPORTS.uz