Масала ҳал! Премьер-лига гранди Жалолиддинов учун "Бунёдкор"га 350 минг евро тўлайди ва уни сотиб олади

“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов фаолиятини Москванинг “Локомотив” клубида давом эттиради.

UPL нашри тарқатган хабарга кўра, томонлар ўртасидаги музокаралар якуний босқичга чиққан. РПЛ гранди 18 ёшли ҳамюртимиз учун “қалдирғочлар”га 350 минг евро тўлайди, Жасур эса “Локомотив” билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Таъкидлаш керакки, Жалолиддиновга “Бешиктош”дан ҳам таклифлар бўлган эди, аммо у “Локо” вариантини танлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Javlon Abdullaev
18/07/2020 17:09
Yuq bolib ketadi
&
Насаф
18/07/2020 16:33
Яхши бупти. Ана буларканку. Узбек футболистларини нархи шу узи. Ана Машариповни катта пул берсанг берамиз дейди, йук бупкетса керак машарипов узбекистонда. На сотиб юборади. Арзон борсям зато яхши футболист бупкелади ахмок! Йук санла ушлаб утиравер. Узича европани нархида сотмокчими. Мана беради у нархни санлага. Бунёдкор тугри иш кипти.