Машарипов ҳақиқатан Роналдуга рақамини беришни истамаганмиди? SPORTS.uz бунга аниқлик киритди

Саудия Арабистони матбуоти Жалолиддин Машарипов рақамини Роналдуга беришни истамагани учун трансферга қўйилгани ҳақида хабар тарқатди.

Ҳаммаси аслида қандай бўлганди? Машарипов Роналду трансфери ҳали расман амалга ошмай туриб, ўз рақамини "Олтин тўп"нинг 5 карра соҳибига бўшатиб қўйганди. У ўз рақамида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири ўйнашидан мамнунлигини билдирган.

SPORTS.uz вазиятни ойдинлаштириш учун легионеримиз билан боғланди.

– Бундай хабарлар ҳақиқатдан анча йироқ. Қолаверса, кеча Инстаграм орқали жонли эфирдаги гаплар ҳам ҳазил тариқасида гапирилган. Одамлар буни нотўғри тушунган кўринади. Мени яқиндан билганлар буни ўша вақтдаёқ пайқаганди.

Режалар? "Ал-Насср"да қолиб, Роналдудан кўп нарсалар ўрганиш. У ўз даврининг энг яхшиларидан бири. Криштианудан ўрганиш керак бўлган нарсалар жуда кўп", - деди ярим ҳимоячи.

Шунингдек, ҳамюртимиз асоссиз хабарларга ишонмасликни мухлислардан сўради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!